» » Жиззахда тест синовларидан ўтаётган абитуриентларга қандай шароитлар яратилган?

Жиззахда тест синовларидан ўтаётган абитуриентларга қандай шароитлар яратилган?

03 август 2019 г 1 855 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида абитуриентларнинг олий ўқув юртларига кириши учун тест синовлари муваффақиятли ўтаётир. Бу йил Жиззах давлат педагогика институтига кириш учун 19 минг 830 нафар, Жиззах политехника институтига кириш учун 13 минг 316 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Тест имтиҳонлари Жиззах олимпия захиралари спорт коллежининг ушбу тадбир учун махсус жиҳозланган спорт залларида бўлиб ўтаётир.
Ушбу бинода синов имтиҳонларида икки сменада бир вақтнинг ўзида 1 минг 814 нафар абитуриент қатнашаётир. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ўзгаришлар ҳам бу жараёнда шаффофлик, адолатни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар натижасида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулай имкониятлар яратилди.
– Бундан икки йил аввал тест синовидан ўтолмай, бир йил пухта тайёргарлик кўриб яна топширдим, – дейди форишлик абитуриент Бекзод Комилов. – Учта олий ўқув юртини – Жиззах политехника институти, Тошкент техника университети ва Тошкент ирригация институтини мўлжаллаганман. Бу йилги тест саволлари унчалик қийин эмасдек туюлди, ҳаммасини осон ечиб чиқдим. Аудитория салқин, тартиб жуда зўр.
Фақат ичкарида эмас, ташқарида фарзандларининг имтиҳон топширишларини кузатишга келган ота-оналарга ҳам қулайликлар яратилди. Соя-салқин жойга ўриндиқлар қўйилиб, фарзандларининг тест синовларини топширишларини монитордан кузатиб ўтириш имконияти яратиб берилди.
Минглаб одам тўпланган жойда тартиб, осойишталик ва хавфсизликни сақлаш энг муҳим иш. Шу мақсадда тартибни сақлаш, кутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш учун тест синовлари ўтадиган ҳудуд ва бинода мутасадди ташкилотлар томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Тест синовлари бошланиши олдидан абитуриентларнинг жойлашуви, эвакуация йўлларининг ва ёнғинга қарши жиҳозларнинг тайёрлиги текширилди. Тест синовлари бошланиши олдидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби, вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан хавфсизликни таъминлаш, зарур бўлган вазиятларда қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича барча тегишли эҳтиёт чоралари кўриб қўйилди.
Абитуриентлик эзгу мақсад йўлидаги биринчи катта қадам. Тест синовларини топшириш учун яратилган барча қулайликлар ана шу дастлабки қадамнинг муваффақиятли ташланишига хизмат қилмоқда.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!