» » Жиззахда 6 ойда 268 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди

Жиззахда 6 ойда 268 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди

05 август 2019 г 1 915 Комментарии: 0

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг 2019 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга таъкидланишича 1-ярим йилликда туман (шаҳар) ДХМ томонидан аҳолига 268.053 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб шундан 11.136 таси сайёр тартибда амалга оширилди.

Тадбиркорлик бўйича давлат рўйхатидан ўтганлар сони 7.055 тани ташкил этди. Шундан 3.228 таси юридик шахслар бўлса, 3.827 таси жисмоний шахслар ҳисобланади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, уларнинг орасида 449 та тадбиркорлар сайёр тартибда рўйхатдан ўтказилган 3.272 нафари марказга келиб тадбиркор сифатида қайта рўйхатдан ўтган.

Шу жумладан, Ғаллаорол туманининг “Қўйтош” шаҳарчаси ҳамда Фориш туманидаги “Омонкелди”, “Дарбоза” МФЙларда марказнинг шахобчалари ташкил этилган. Фуқароларга 1-ярим йилликда Қўйтош шахобчасида 812 та, Омонкелди шахобчасида 49 та ва Дарбоза шахобчасида 56 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида ДХМнинг янги биноларининг қурилиш жараёнлари, ходимларнинг ишга бўлган муносабатини янада кучайтириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари натижаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори яъни “Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси” якуний холати, аҳоли томонидан Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлимга келиб тушган мурожаатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарори ҳамда 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат қабул қилиш жараёнларининг натижасига бағишланди.

Жорий йилнинг 1-ярим йилликда эришилган ютуқлар билан бир қаторда туман (шаҳар) ДХМ ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳам  алоҳида тўхталиб ўтилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаётган Давлат хизматлари марказининг асосий вазифаси халқни рози қилиш, муаммоларини ўз вақтида тезкор, қулай, шаффоф тарзда амалга оширишдан иборат эканлигини йиғилиш давомида яна бир карра айтиб ўтилди.

Бобур Назаров - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!