Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ҳудудлар ривожлантирилишининг яна бир механизми!

Ҳудудлар ривожлантирилишининг яна бир механизми!

14 июнь 2018 йил
365
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарориниўқиб чиқар экансиз ушбу хужжатнинг баъзи жиҳатлари ҳамма учун қизиқ эканлигини ҳис этасиз.

Ушбу қарордан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришни,ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашни таъминлашдир.

Унда фаолиятни баҳолаш мезонлари аниқ йўналишлар бўйичабажарилган ишлар натижасидан келиб чиқилиши кўзда тутилган. Унга расмий статистик маълумотлар ижтимоий соҳа, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаси, коммунал хўжалигини ташкил қилиш ва уй-жой масалалари, ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги кўрсаткичларниҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган секторлар раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади.

Қарорга мувофиқ мезон-индикатор (кўрсаткич)ларни баҳолаш бўйича максимал кўрсаткич 100 баллни ташкил этади. Бунда расмий статистик маълумотлар бўйича максимал 80 балл, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича максимал 20 балл билан баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуалқабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан ҳудудлар раҳбарлари ҳар бири максимал 10 баллдан баҳоланадиган 2 та кўрсаткич - ҳар ўн минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбатан мурожаатлар сони ҳамда келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши кўрсаткичи бўйича баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуалқабулхонасига келиб тушаётган ҳар ўн минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбатан мурожаатлар сони кўрсаткичи бўйича республикада энг паст кўрсаткичга эга бўлган шаҳар ёки туманга энг юқори - 10 балл берилади. Қолган шаҳар ва туманлар республика бўйича энг паст кўрсаткичга нисбатан мутаносиб равишдаҳисобланади.

Ҳисобот даври сифатида ҳар чорак олинади ва чорак якуни бўйича ягона кўрсаткичнинг ўзгариш динамикаси орқали тегишли ҳудуддаги раҳбарнинг фаолиятига асосланган баҳо берилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда шаҳарлар ва туманлар раҳбарларининг фаолиятига баҳо бериш натижаларинингҳар чоракда умумлаштирилишини ва мониторингини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими мезонлари асосида тегишли ҳудуддаги муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари томонидан "йўл хариталари” асосида чора-тадбирлар амалга ошириб борилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ваҲисоб палатаси билан биргаликда ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритишда тизим бўйича баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.

Ушбу баҳолаш тизими жорий йилнинг 1 январидан кучга кирган.

Жахонгир Бобобеков

ФЖШМҚМИ Жиззах ҳудудий бўлинмаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар