Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Биринчи шарт ва биринчи натижалар: Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамликни қўлга олди (фото видео)

Биринчи шарт ва биринчи натижалар: Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамликни қўлга олди (фото видео)

06 август 2019 йил
269
0
V Халқаро армия ўйинлари доирасида “Фориш” тоғ полигонида старт олган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг дастлабки – АК-74 автомати ҳамда ПМ пистолетидан 100 ва 50 метр масофадаги нишонларга қарата ўқ отиш бўйича “Индивидуал маҳорат” шартида иштирокчи ўн бир мамлакатнинг эркак ва аёллар жамоалари ўз мерганлик маҳоратларини намойиш этди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Ҳар икки отиш ҳудудларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицери подполковник Машҳур Аглаев бошчилигидаги арбитр ва техник ходимлар шахсий таркиби ҳар бир иштирокчига халқаро танлов низоми талаблари асосида йўриқномалар бериб, отиш амалиётининг маъёрларга биноан хавфсиз ва адолатли ўтишини назорат қилиб борди.
photo_2019-08-06_10-20-02.jpg
– АК-74 жанговар қуролидан белгиланган вақт мобайнида қўйилган вазифани кўнгилдагидек бажардим, - дейди сержант Ойдиной Убайдуллахўжаева. – Жамоалар ғолиблик учун куч синашадиган ушбу нуфузли мусобақада масъулият, билдирилган ишонч, жисмоний ва руҳий тайёргарлик ҳамда касбий маҳорат ўз сўзини айтади. Биз, мусобақа кечадиган полигонларнинг ҳар қарич ерида ғолиблик учун курашамиз! Меҳмон жамоаларга эса омад тилайман!
– Дастлабки синовдан яхши ўтдик. Натижалар адолатли баҳолаб борилди. Шартнинг барча босқичлари ошкора амалга оширилди. Танлов низомига кўра, дастлабки кўникма ҳосил қилиш ва йўналишни чамалаш учун берилган беш жанговар патронни нишонга узиб, қўлимизни ўргатдик; шундан сўнг, асосий баҳсга киришдик, – дейди Зимбабве қуролли кучлари шарафини ҳайдовчи эркаклар жамоаси ўртасида кечган жанговар қуролдан ўқ отиш шартида ҳимоя қилган капрал Регис Мубвумба. – Ушбу шарт адолатли тарзда, ҳакамлар шахсий таркибининг қатъий назорати остида ўтди.
photo_2019-08-06_10-20-03 (2).jpg
Мазкур шартнинг якуний натижалари асосида ҳакамлар шахсий таркибининг хулосаларига кўра, индивидуал биринчиликда пешқадамлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
Макаров пистолетидан ўқ отиш (эркаклар):
1-ўринда Бобожон Элмуродов – Ўзбекистон (183 балл);
2-ўринда Капезов Нуржан – Қозоғистон (169 балл).
3-ўринда Корбан Роман – Беларусь (141 балл).
Макаров пистолетидан ўқ отиш (аёллар):
1-ўринда Лариса Холматова – Ўзбекистон (145 балл);
2-ўринда Акбопе Танатарова – Қозоғистон (135 балл);
3-ўринда Светлана Черкашина – Беларусь (107 балл).
Калашников автоматидан ўқ отиш (эркаклар):
1-ўринда Хокимбек Мадаминжонов – Ўзбекистон (191 балл);
2-ўринда Бексултан Токтар – Қозоғистон (187 балл);
3-ўринда Шохрух Ибрагимов – Ўзбекистон (186 балл).
Калашников автоматидан ўқ отиш (аёллар):
1-ўринда Ойдин Убайдуллахужаева – Ўзбекистон (185 балла);
2-ўринда Хтар Тет – Мьянма (182 балла);
3-ўринда Саидахон Абдумуминова – Ўзбекистон (181 баллов).
Ҳарбий-тиббиёт мутахассислари ўртасида автоматдан ўқ отиш мусобақаси бўйича жамоавий баҳсларнинг якуни бўйича қўйидагилар маълум бўлди:
Эркаклар жамоаси:
1-ўрин – Ўзбекистон (377 балл);
2-ўрин – Қозоғистон (363 балл);
3-ўрин – Россия (343 балл).
Аёллар жамоаси ўртасида:
1-ўрин – Ўзбекистон (366 балл);
2-ўрин – Мьянма (340 балл);
3-ўрин – Қозоғистон (329 балл).
photo_2019-08-06_10-20-03 (4).jpg
photo_2019-08-06_10-20-03.jpg
photo_2019-08-06_10-20-04 (2).jpg
photo_2019-08-06_10-20-04.jpg
photo_2019-08-06_10-20-09.jpg

                             

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар