» » "Sport" телерадиоканали рабарияти билан Жиззахлик спортчи ёшларнинг учрашуви ўтказилди

"Sport" телерадиоканали рабарияти билан Жиззахлик спортчи ёшларнинг учрашуви ўтказилди

08 август 2019 г 1 874 Комментарии: 0

Куни кеча вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Sport" телерадиоканали ДУК директорининг биринчи ўринбосари Дармон Ибрагимов иштирокида ижодий мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Д.Ибрагимов спорт мактаби тренер-ўқитувчилари, спортчи-ўқувчилар ҳамда ота-оналар билан учрашди.

Дастлаб вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Э.Саттаров спорт мактабининг фаолияти, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳамда келажак режалар тўғрисида маълумот берди.

Сўнгра "Sport" телерадиоканали"ДУК директорининг биринчи ўринбосари Д.Ибрагимов тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Шунингдек, спорт мактаби йўриқчи-услубчилари, тренер-ўқитувчилари ўртасида "Спорт" телеканали фаолияти билан боғлиқ махсус сўровнома ҳам ўтказилди.

Энг муҳими, "Sport" телерадиоканали" ДУК ҳамда вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш юзасидан келишиб олинди.

Куннинг биринчи ярмига режалаштирилган тадбирлар спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган умидли ёшларни тақдирлаш маросими билан якунланди. Куннинг иккинчи ярмида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг иқтидорли тренерлари ҳамда спортчи-ўқувчилари томонидан Жиззах шаҳридаги 29-сонли "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари учун спортнинг стол тенниси тури бўйича "Маҳорат сабоқлари" ташкил этилди ва унинг якуни билан фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!