» » Ғаллаоролда солиқ ходимлари 196 та мурожаатда кўрсатилган муаммоларни ўз муддатида ҳал этди

Ғаллаоролда солиқ ходимлари 196 та мурожаатда кўрсатилган муаммоларни ўз муддатида ҳал этди

14 август 2019 г 1 825 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир шахснинг бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Мазкур конституциявий қоидани амалга татбиқ қилиш мақсадида сўнгги  йилларда  мамлакатимизда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг аҳоли муаммолари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини устувор ривожлантиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Ғаллаорол туман давлат солиқ инспекциясига 2019 йилнинг  1 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахслардан жами 208 та мурожаат келиб тушган.  Шундан  125 таси юридик шахслар  бўлса 83 таси жисмоний шахсларнинг мурожаатлари  қайд этилди.  Мазкур  мурожаатларнинг  196 таси  ўз муддатларида бажарилган бўлиб 12 таси ижро муддати борлиги учун назоратда қолдирилган.

Ушбу мурожаатлар мавзу юзасидан таҳлил қилинганда солиқлардан ортиқча тўловларни қайтариш ёки бошқа солиқларга ўтказиш, СТИР рақамлари бериш ва солиқлар бўйича маълумотлар олиш, солиқ имтиёзлари борасида ва  савдо қоидаларининг  бузилиши  бўлиб, мурожаатларга асосан  тегишли ўрганишлар ўтказилиб ўз вақтида жавоблари тақдим қилиниб борилмоқда. Чунки мурожаатларга эътиборсизлик билан қаралса, фуқароларнинг норозилиги давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига нисбатан ишончсизлик келтириб чиқаради. Жумладан   2019 йил 11 феврал куни  Бахмал тумани  Гулбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро  Б.М   Ғаллаорол тумани  Сарбазор МФЙ ҳудудида жойлашган “Ака-ука беклар” номли чойхонада  терминал  ўрнатилмаганидан норози бўлиб мурожаат  қилган. Ушбу ҳолат  бўйича  туман  инспекциянинг 2019 йил 18-февралдаги 24-сонли буйруғига асосан хронометраж  тадбири  ўтказилди. Тадбир давомида  шохобчада терменал ишлатилиб,  савдодан тушган  1035.4 минг сўм нақд пуллар назорат касса машинасидан қайд этилиб, харидорларга харид чеки берилди. Бу ҳақда шикоят муаллифига маълум қилиниб жавоб хати тақдим этилди.

– Ариза ёки шикоят масалани мазмуни бўйича ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, – дейди  Ғаллаорол туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Мавлон Мамаев.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқид учун таъқиб қилиш каби ҳолатлар қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

                                                                    Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!