» » Зафаробод туманида “Обод марказ” дастури доирасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда (фото)  

Зафаробод туманида “Обод марказ” дастури доирасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда (фото)  

14 август 2019 г 2 286 Комментарии: 0

Мамлакатимизда қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” Давлат дастурлари асосида беқиёс даражадаги ишлар амалга оширилмоқда.

Буни Зафаробод тумани маркази  Зафаробод шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишлари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Бугун шаҳарчанинг қайси бурчагига назар ташламанг бир-биридан кўркам, замонавий иншоатлар қурилётганига, ижтимоий соҳа бинолари мукаммал таъмирланаётганига, ободонлаштириш ишлари бажарилаётганига кўзингиз тушади.

Жумладан “Халқ банки”, ”Агробанк”, ”Мажбурий ижро биноси”, ”Меҳнат биржаси”, “Давлат солиқ инспекцияси”, ”Давлат хизматлари маркази”, “Зафаробод барака чеварлари” тикувчилик мажмуалари учун замонавий бинолар қурилиши тезкорлик билан олиб борилмоқда.

Ҳайкалтарош Абдуҳаким Очиловнинг ижодий меҳнати туфайли “Ёшлар ҳиёбони кўркам қиёфага эга бўлмоқда.

Масжид қурилишида Алишер Улашев, Ўктам Омоновлар жонбозлик кўрсатётган бўлса ДСИ биносининг қад ростлашида ғишт терувчи усталар Жамшид Туропов, Сардор Сувонов, Хусан Холмирзаев ва Шукрулла Маматкаримов каби қўли гул қурувчиларнинг хизматлари катта бўлмоқда.

Зафаробод шаҳарчасидаги “Маданият саройи” Тиббиёт бирлашмаси, 1-мактаб, “Мунис” МТМ бинолари мукаммал таъмирланиб, аҳолига хизмат кўрсатиш замон талаби даражасига етказилади.

                                                                                 АҲМАД БОЛИБЕКОВ.

                                                Суратларни СУВОН РАҲИМОВ олган

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!