» » Жиззахнинг эски ўрдаси ҳудудида яшариш, янгиланиш авжида (фото)

Жиззахнинг эски ўрдаси ҳудудида яшариш, янгиланиш авжида (фото)

19 август 2019 г 4 579 Комментарии: 0

Ушбу боғнинг қайта барпо этилиши нафақат ободонлаштиришда, балки халқимизнинг тарихий қадриятларини тиклашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Боғ барпо этилаётган Ўрда қўрғони ҳудуди Жиззах шаҳрининг қадимги тарихи, халқимизнинг миллий озодлик ҳаракатлари, ўтган асрнинг бошида бўлиб ўтган Жиззах қўзғалони билан бевосита боғлиқ.

— Боғни янгидан қуришда Президентимизнинг ёшларга оид бешта муҳим ташаббусига доир лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда, — дейди Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари Суюн Силлиев. — Ҳозирда боғда ватанпарварликка, спортга доир жойлар, кутубхоналар, интернет кафелар, маънавий-маърифий масканлар барпо этилаяпти. Яқин кунларда Ўрда боғи шаҳримизнинг йирик дам олиш масканларидан бири бўлиши билан бирга ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган обод манзилга айланади.

Шу мақсадда боғнинг асосий дарвозасидан киришда болалар учун иккита замонавий аттракцион, ёшлар коворкинг маркази барпо этилади. Боғда иккита кутубхона, жумладан, битта мутолаа маркази бунёд этилаяпти. Болалар ва ёшлар учун 2 та сунъий қопламали спорт майдони, 2 та сув ҳавзаси, айланма велоспорт йўлаги, картинг йўли барпо этилмоқда.

Ҳозирда боғ замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида реконструкция қилиниши билан бирга ҳудуднинг тарихий иншоотларини, экологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш учун 24 хил мевали ва манзарали 1 минг 800 туп дарахт, "Бобо якка" тарихий обидасининг муҳофазаси таъминланади. Қурилаётган иншоотларнинг асосий қисми тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.

Боғни мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик тўйига тўёна сифатида халқимизга тортиқ этиш учун қурилиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!