Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол бўлди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол бўлди

20 август 2019 йил
330
0

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-ф-сонли Фармойишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Ўтказилиши режалаштирилган хайрия ҳашари олдидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғи подполковник А.Ўринбоев бошқармада ўтказилган саф кўригида сўзга чиқиб, хайрия ҳашарида иштирок этиш барчанинг инсонийлик ва фуқаролик бурчи эканлиги, юртимизни ободлиги учун барча шахсий таркиб ўзини ҳиссасини қўшиши кераклиги ва хашарда сидқи дилдан иштирок этиши кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Ўтказилган хайрия ҳашари давомида бошқарма ҳудудида мавжуд
70 дан  ортиқ дарахтларга  шакл берилиб, оқланди.

Ҳашар муносабати билан ўтказилган ободонлаштириш ва тозалаш ишларида  тўпланган 3 машина чиқиндилар чиқарилди. Ушбу умумхалқ ҳайрия ҳашарида бошқарманинг барча ишчи ходимлари фаол иштирок этди.

Жиззах вилояти

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар