» » Шароф Рашидов туманида бюджетга тушумлар 26,1 млрд.сўмга ўсган

Шароф Рашидов туманида бюджетга тушумлар 26,1 млрд.сўмга ўсган

20 август 2019 г 1 936 Комментарии: 0

Мазкур туманда тадбиркорлик субъектлари сони кўпайгани муҳим роль ўйнаган.

Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йиллларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086 сонли қарори ижроси юзасидан Шароф Рашидов туманига 2019 йилнинг 7 ойи бюджет даромадларига 58 млрд.сўм прогноз белгиланиб, ҳақиқатда тушум 65,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 113 фоизга ёки 7,7 млрд.сўм ортиғи билан таъминланди. Тушумлар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,1 млрд.сўмга ёки 1,7 баробарга ошди.

Туман миқёсида 2019 йил 1 январдан микрофирма ва кичик корхоналарга юридик шахсларнинг ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, сув солиқлари жорий қилинганлиги ҳисобига 2018 йилга нисбатан 2019 йилда сезиларли давлат бюджети тушумлари оширилди. Мисол учун, 2018 йил 1 август (7 ойлик) ҳолатига юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи учун 190,4 млн.сўм тушум таъминланган бўлса, 2019 йилнинг мос даврида 984,6 млн.сўм, яъни 794,3 млн.сўмга ошган.

Худди шунингдек, юридик шахсларнинг ер солиғига жорий йилнинг 7 ойида 1462,8 млн.сўм маблағ ундирилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1043,8 млн.сўмга сўмга ошган.Бир сўз билан айтганда мазкур рақамларнинг ўсиши иқтисодиётни ривожлантириб қолмасдан, аксинча аҳоли даромадлари ва фаровонлиги ошаётганлигидан даракдир.                  

  Зиёдулла  Худойқулов

Ш.Рашидов туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!