» » «Бунёдкор» «Сўғдиёна»ни Ўзбекистон Кубогидан тушириб юборди (видео)

«Бунёдкор» «Сўғдиёна»ни Ўзбекистон Кубогидан тушириб юборди (видео)

22 август 2019 г 1 970 Комментарии: 0

Ўзбекистон Кубогида чоракфинал ўйинлари давом этмоқда.

«Сўғдиёна» Жиззахда «Бунёдкор» билан ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазди.

2-дақиқада Жасур Ҳасанов дарвозабон хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди. 

81-дақиқада «Бунёдкор» яримҳимоячиси Лутфулла Тўраев иккинчи сариқ картани олиб, майдондан четлатилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Шоҳрух Гадоев узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, «Бунёдкор»га ғалаба келтирди. 

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
21 август, Тошкент вилояти, «Дўстлик» стадиони.
ОҚТЕПА (Тошкент) – ОКМК (Олмалиқ) 3:4
Голлар: Пуришкин (48, 50, 87) - Дилшод Жўраев (22), Элгужа Григалашвили (42, 44, 53) 

СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР 1:2
Голлар: Жасур Ҳасанов (2) - Миржаҳон Мираҳмадов (55), Шоҳрух Гадоев (90+4)
Четлатиш: Лутфулла Тўраев («Бунёдкор», 81)

                             

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!