» » Жиззахда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини оширишда кимлар фаоллик кўрсатмоқда?

Жиззахда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини оширишда кимлар фаоллик кўрсатмоқда?

22 август 2019 г 1 647 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 август кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини Жиззах вилоятида таъминлаш юзасидан бир йиллик якуни ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Ҳисобот йиғилишига раислик қилувчи Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Улуғбек Дусматов идоралараро комиссияси вакилликларига қарор мазмун-моҳияти вазифалари, мақсади ва ундан кутилаётган натижалари юзасидан маъумотлар бериб ўтди.

Мазкур қарорда келтирилган вазифа ва топшириқларни бажаришда фаоллик ва жонбозлик кўрсатган, вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят маданият бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси вилоят вакилларига амалга оширган бугунги кунги ишларини намуна сифатида келтириб ўтиб, уларга кўмондонлик номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!