» » Жиззахда партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

Жиззахда партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

22 август 2019 г 1 889 Комментарии: 0

Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан Жиззах шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг мажлислар залида партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган амалий семинари ташкил этилди.

Семинарни Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Ўрал Ўразбоев бошқариб борди.

— Бугун сиёсий партиялар ўртасида рақобат муҳити кучайган, уларнинг куч ва салоҳияти кўп жиҳатдан депутатликка номзодлар билан белгиланади, — дейди нотиқ. – Партиянинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, муҳим сиёсий жараён — сайловлар олдидан унинг кучли ғояларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, халқ дарди ва ташвишини ўзининг ташвиши деб биладиган юртдошларимизни депутатликка номзод қилиб кўрсатиш муҳим вазифа.

Шундан сўнг, ЎзХДП Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Меҳрож Дархонов сайловолди дастур лойиҳасининг асосий ғоялари ҳақида сўз юритди. Таъкидландики, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, давлат идоралари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш, кам таъминланганлар, пенсионерлар, ногиронлиги бор юртдошларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш партиянинг бош мақсадидир.

Тадбир якунида Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар аҳамияти, уларнинг электорат манфаатига нечоғлик алоқадор эканлиги мисоллар орқали чуқур таҳлил этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ўзаро фикр алмашишди. Партиянинг янги дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаси бўйича таклифлар умумлаштирилиб, экспертлар гуруҳига тақдим этилди.

ЎзХДП вилоят Кенгаши

Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!