» » Жиззахда микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди

Жиззахда микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди

23 август 2019 г 1 921 Комментарии: 0

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборидан чиқадиган каналда қуввати 200 кВт бўлган микроГЭС қурилиши бўйича пилот лойиҳани амалга оширди.

Ушбу лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ва «Гидролойиҳа» АЖ лойиҳа институти мутахассислари Андижон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига чиқиб, микроГЭС қуриш учун энг истиқболли участкаларни қўшимча равишда ўрганди.

Улар илгари режалаштирилган Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди деган хулосага келди. Бунга сув оқими етарлича давомли эмаслиги, сув босими (1—4,5 метр) ва канал бўйича сув сарфи (0,25—4 куб м/сек) пастлиги сабаб қилиб келтирилди.

Андижон (6), Қашқадарё (2), Самарқанд (5) ва Фарғона (1) вилоятларида янги микроГЭСларни қуриш учун сув оқимларининг 14 та истиқболли участкаси аниқланди. Бу ерда сув босими (6—90 метр), сув сарфи (1—8 куб м/сек) ҳамда бир йил мобайнида сув оқими режимларининг давомийлиги анча юқори.

Шу тариқа, ҳаммаси бўлиб 19 та микроГЭС қурилади, уларнинг жами ҳисоб-китоб қуввати 10 055 кВт ни ташкил этади. Қурилиш харажатлари 12 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. 2019 йилнинг IV чораги ва 2020- йилнинг III-IV чоракларида ишга тушириш мўлжалланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!