» » Мирзачўлда янги шифер ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Мирзачўлда янги шифер ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

27 август 2019 г 2 653 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида йилига 2 миллион 120 минг дона шифер ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “Next grop story” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги янги корхона ишга туширилди.

Мазкур корхонани “Next grop story” МЧЖ вакиллари туман марказидаги бўш турган бинони 40 миллиард сўм инвестиция киритиш шарти билан “нол” қийматида олиб, барпо этишди. Хитойнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган корхонада 100 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
– Айни пайтда корхонамизда шифер ишлаб чиқарадиган иккита линия ишлаётир, – дейди “Next grop story” МЧЖ раҳбари Худойёр Мамадалиев. – Ҳозирда яна иккита линияни ишга тушириб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини икки бараварга ошириш устида ишлаяпмиз. Ушбу линиялар ишга туширилгач, яна 100 та янги иш ўрни яратилади.
Бирорта ҳам йирик саноат корхонаси бўлмаган туманда кейинги икки йилда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида туманда 3 та йирик – “Inter grop agro export” газабитон заводи, “Мирзачўл сантехника дизайн” пластмасса буюмлари ва “Next grop story” шифер ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Йил охиргача туманда яна иккита йирик корхона фаолиятини йўлга қўйиш устида иш олиб борилаётир.
23.jpg
25.jpg
26.jpg
29.jpg
Т.БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!