» » Жиззах шаҳрида 60 оила уйли бўлди

Жиззах шаҳрида 60 оила уйли бўлди

28 август 2019 г 1 693 Комментарии: 0

Мустақиллик байрами арафасида Жиззах шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари учун 5 қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

60 хонадондан иборат янги уйни эгаларига топширишга бағишланган тантанали тадбирда ҳокимлик, марказий ҳарбий округ, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда давлат хавфсизлик хизматини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида орган ходимларининг турмуш шароитини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Хизмат ходимларини тураржой билан таъминлаш уларнинг юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, халқимиз осойишталигини асрашдек масъулиятли вазифани муваффақиятли бажаришида муҳим омил бўлаётир.
Шинам, барча қулайликларга эга янги уй ҳовлиси ободонлаштирилиб, болалар майдончаси барпо этилгани хонадон соҳибларига манзур бўлди.
– Мустақиллик байрами арафасида янги уйга кўчиб киришимиз унутилмас воқеа бўлди, – дейди Ш.Назаров. – Ўз уйига эга бўлиш – ҳар бир одамнинг оиласидан кўнгли тўқ бўлишидир. Айниқса, бу бизнинг ишимизда муҳим. Оиламиз учун уч хонали уй берилганидан беҳад мамнунмиз. Бу уйда фарзандларимизнинг эмин-эркин улғайиши учун барча шароит бор.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!