» » Мудофаа вазирлиги миқёсидаги мусобақанинг 6 мутахассислиги бўйича ғолиблар аниқланди

Мудофаа вазирлиги миқёсидаги мусобақанинг 6 мутахассислиги бўйича ғолиблар аниқланди

29 август 2019 г 2 210 Комментарии: 0

Марказий ҳарбий округдаги “Фориш” тоғ полигонида 6 мутахассислик бўйича Мудофаа вазирлиги миқёсидаги мусобақа ғолиблари аниқланди.

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳарбий округлардан ташриф буюрган жамоалар “Мен ғолиб” шиори остидаги мутахассисликлар бўйича чемпионатда фаол иштирок этди.
Мусобақа 6 та мутахассислик бўйича якка ва ҳисоб таркибида олиб борилди. Такомиллаштирилган Калашников плумёти (ПКМ), Снайпер қуроли (СВД), Станокка ўрнатилган автоматик гранатомёт (АГС-17) ҳамда Танкка қарши (СПГ-9) ва (РПГ) гранатомёти ҳисоби томонидан икки босқичдаги назарий ва амалий синов машқларини бажарилди.
Назарий босқичда ҳар бир иштирокчи мутахассислик бўйича тест топширди.
Амалий босқич танловнинг асосий қисми бўлиб, унга кўра, жамоа аъзолари қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш-йиғиш, жисмоний тайёргарлик элементлари, қуролни тўғри отиш ҳолатига келтириш ва отиш машқлари орқали куч синашди.
Беллашув Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан балли тизим асосида баҳоланиб борилди.
Якуний натижаларга кўра, 6 йўналиш бўйича мутлақ ғолиблик 3 та биринчи ўрин, 1 та иккинчи ўрин ҳамда 2 та учинчи ўрин билан Марказий ҳарбий округ жамоасига насиб этди.
Кейинги ўринларни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ (3 та биринчи ўрин ва 2 та учинчи ўрин) ҳамда Тошкент ҳарбий округи (2 та иккинчи ва 2 та учинчи ўрин) жамоалари эгаллади.
899A7601.JPG
899A7728.JPG
photo_2019-08-27_18-37-32.jpg
IMGL6074.JPG
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!