Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Жиззахда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

30 август 2019 йил
258
0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиён, маданият ва санъат соҳалар ходимларидан бир гуруҳига мукофотлар топширилди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун  орден ва медалларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширишди.

Хусусан,  “Меҳнат шуҳрати” ордени билан вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Хатам Нишанов, “Дўстлик” ордени билан  меҳнат фахрийси Абдулла Каршибаев, вилоят мусиқали драма театри бош режиссёри Илхом Норматов, “Жасорат” медали билан Жиззах шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи Улбўсин Қўшбоқова, Жиззах шаҳридаги ҳунарманд-тўқувчи Малика Эгамқулова, “Келажак бунёдкори” медали билан Фориш тумани “Мега инвест индустриал” қўшма корхонаси иш бошқарувчиси Сардоржон Турсунов, шунингдек “Шуҳрат” медали билан меҳнат фахрийси 100 ёшдан ошган онахон Санам Ҳожиева, Мирзачўл туманидаги “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”  масъулияти чекланган жамияти” бош устаси Дилноз Аззамова, Мирзачўл тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бабабеков, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари Аъзам Ихтиёров, Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоқ фуқаролар раиси Жалил Кенжаев, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори Умид Ибрагимов ҳамда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими Насиба Мухитдинова тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар