Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятида экспорт ҳажми 61 фоизга ўсди

Жиззах вилоятида экспорт ҳажми 61 фоизга ўсди

31 август 2019 йил
124
0

Жиззах вилоятида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,8 триллион сўмга етган ва ўтган йилнинг шу даврига кўра 5,5 фоизга ошди.

Кейинги йилларда вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда уларни ўзлаштириш ишлари сезиларли даражада жонланган.

Жумладан, 2018 йилда хорижий инвестициялар ҳисобидан 392 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 57,5 фоизга ошган.

2018 йилда вилоят ташқи савдо айланмаси 323,2 миллион долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 37,5 фоизга ошган. Экспорт ҳажми эса 71 миллион долларга етган ва ўсиш 61 фоизни ташкил этган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар