» » Ҳудудларда педагогика институтлари ташкил этиш таклиф қилинди

Ҳудудларда педагогика институтлари ташкил этиш таклиф қилинди

07 сентябрь 2019 г 1 994 Комментарии: 0

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ҳудудларда педагогика йўналишидаги институтларни ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, педагог – таълим ва тарбия соҳасида амалий иш олиб борадиган ёки педагогика муаммоларини фан сифатида ўрганиб, ривожлантирадиган шахс. Педагог – жамият ҳаётидаги энг муҳим касблардан бири ҳисобланади.

“Ҳозирги кунда педагогларни тайёрлаш бўйича саноқли педагогика институтлари мавжуд. Булар, Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Чирчиқ давлат педагогика институти ва бошқалар бўлиб, педагогика соҳаси кадрларини тайёрловчи педагогика институтлари барча вилоятларда ҳам ташкил этилмаган”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Петицияда юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳудудларда педагогика йўналишидаги институтларни ташкил этиш таклиф қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!