» » Экспертлар Жиззахдаги АЭС қурилиши учун мўлжалланган майдон Атом энергияси агентлиги талабларига қанчалик жавоб беришини ўрганиб чиқди

Экспертлар Жиззахдаги АЭС қурилиши учун мўлжалланган майдон Атом энергияси агентлиги талабларига қанчалик жавоб беришини ўрганиб чиқди

09 сентябрь 2019 г 1 857 Комментарии: 0

Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электр станцияси қурилиши учун танланган майдон Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) талабларига деярли тўлиқ жавоб беради. Бу ҳақда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК директори Йўлдош Маърупов маълум қилди.

Айни пайтда Россиянинг «Aтомстройэкспорт» корхонаси ва «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК мутахассислари мазкур ҳудудда геофизик ва сейсмологик ишларни олиб бормоқда.

«Биз ҳар бири 250 саҳифа бўлган 18 жилддан иборат ҳисоботни тақдим этдик. ХАЭА талабларида АЭС қурилишини сўроқ остига қўядиган 15 та «ноқулай омил» кўрсатилган. Бизнинг майдонимиз эса дунёда камдан-кам учрайдиган майдон ҳисобланади – у 14та омилдан бутунлай холи ҳудуд», – деди Маърупов.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати 

Яна бир омил – ер юзасидан 6-12 метр пастда жойлашган ерости сувлари эса муҳандислик услуби ёрдамида осонлик билан ҳал этилади, деб қўшиб қўйди у.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати 

Текширувлар натижалари ўрганиб чиқилади ва улар асосида атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш давом эттирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!