» » «Ўзмиллийбанк»: Жиззахда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги амалий натижалар

«Ўзмиллийбанк»: Жиззахда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги амалий натижалар

12 сентябрь 2019 г 1 685 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳар бир вилоят ва шаҳарлардаги тадбиркорлар билан бевосита учрашиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўплаб ишларни амалга оширмоқда.

Биргина мисол сифатида «Ўзмиллийбанк» Жиззах вилоят бўлими Амалиёт бошқармаси томонидан вилоятдаги бир қатор ташкилотларга кредит маблағларини ажратилиши, уларнининг фаолияти барқарор ривожланиши, шу билан бирга янги иш ўринларини яратилишида ўз хиссасини кўшиб келмоқда. Ушбу мақолада учта ташкилотнинг «Ўзмиллийбанк» томонидан олинган кредит маблағлари эвазига ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирган ташкилотлар тўғрисида боради.

«NEW NERUD» МЧЖсига банк томонидан 2018 йил 3.700.000.000 (уч миллиард етти юз миллион) сўм микдорида чақиқ тош, оҳак тош ва қум маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида кредит берилган. Ажратилган кредит конвертация орқали Эстония давлатидан ускуналар ва Жанубий Корея давлатидан экскаватор сотиб олиш учун утказиб берилган. Шу билан бирга ўз маҳсулотлари етказиб бериш ва ташкилотни янада рижланиши юзасидан 2 (икки) дона ZL50GN русумли юклагич (погрузчик) ва Хитой давлатидан 4 (тўрт) дона «Shaaanxi Tonly TL875B» русумли юк автомашиналари (карьер самосваллари) сотиб олиш учун 2019 йил феврал ойида 3.700.000.000 (уч миллиард етти юз миллион) сўм кредит маблағлари йўналтирилган. Шунингдек, ушбу ташкилот қошида 20 та ишчи ўрин яратилди.

«PAPER NAPKINS» МЧЖсига 2019 йил гигиеник қоғоз салфеткалар ишлаб чиқариш учун Хитой давлатидан асбоб-ускуналар сотиб олиш, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан 131.500 (бир юз ўттиз бир минг беш юз) АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бизнес режа кўрсаткичларига асосан, режалаштирилган 10 та янги иш ўринлари яратилди. 

«NURLI TO’LQIN SERVIS» МЧЖсига ҳудудий Амалиёт бошқармаси томонидан махсус юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилган. Кредит маблағлари ҳисобидан Хитой давлатидан 25 дона замонавий махсус юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситалари олиб келинди. Шунингдек, ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Хитой давлатидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳисобидан 714.000 (етти юз ўн тўрт минг) АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Ҳозирда корхонада жами 86 нафардан зиёд ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда. «NURLI TO’LQIN SERVIS» МЧЖ томонидан йўлга қўйилган транспорт хизмати нафақат ўз ҳудудида балким, бошқа вилоятлардан келиб тушган буюртмалар асосида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Келгусида ушбу соҳани кенгайтиришни режалаштирган «NURLI TO’LQIN SERVIS» МЧЖси «Ўзмиллийбанк» билан ҳамкорликда рўёбга чиқаришни мақсад қилди.

«Ўзмиллийбанк» Жиззах бўлими томонидан 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар 17 та мижозга жами 19,39 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан узоқ муддатли хорижий валютада кредитлар ажратилди, шунингдек, 980 та юридик ва жисмоний шахсларга 300,6 млрд сўмлик кредитлар тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида молиялаштирилган. Йил бошидан буён жами 1960 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу ажратилган кредитлар асосан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналар сотиб олишга ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга йўналтирилган.

Шу билан бирга, филиал мижозлари томонидан ҳозирда мавжуд 15 хил турдаги хорижий молия инстутлари томонидан таклиф этилган кредит маблағларидан фойдаланиб келинмокда, чунки мижозларнинг хорижий валютадаги кредитларга бўлган талаби кундан-кунга ошиб бормоқда, бунинг натижасида вилоятга турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун инновацион технология ва асбоб ускуналар кириб келмоқда.

Банкларнинг мамлакатимизда олиб бораётган ислоҳотлари, ўз навбатида экспорт, инвестиция, импортбоп маҳсулотларни маҳаллий маҳсулотлар билан ўрнини босиш, бизнес кооперацияни кучайтириш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал қилишга қаратилган. 

Шубҳасиз, барча йўналишлардаги ҳамкорликларни устивор йўналишлари савдо-иқтисодий соҳа ташкил этади. Ўтган қисқа давр ичида мамлакатимиз бу борада ҳақиқатдан ҳам муҳим аҳамиятга молик натижаларга эришдик десак муболаға бўлмайди. Айниқса, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда давлатларимиз ва бутун минтақамизнинг улкан транзит салоҳиятини самарали ишга солишга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда малакатимиз бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги изчил ишбилармонлик алоқалари ҳамда ҳудудлараро мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик доирасида кенг истиқболлар очилмоқда.

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!