» » Фотофакт: “Обод” маҳалласининг обод бўлмаган кўчаси

Фотофакт: “Обод” маҳалласининг обод бўлмаган кўчаси

12 сентябрь 2019 г 1 786 Комментарии: 0

“Обод” маҳалла фуқаролар йиғини Жиззах шаҳридаги аҳоли зич истиқомат қиладиган ҳудудлардан бири. Яқинда маҳалладаги Бозор Сиддиқов номли кўчада истиқомат қилувчи фуқаролардан шикоят келиб тушди.

Мазкур кўчада 30 дан ортиқ хонадан, 150 га яқин аҳоли истиқомат қилади. 25 йилдан бери ушбу кўча асфальтланмаган. Аҳолининг ўзини кучи билан шағал ётқизиш ишлари амалга оширилиб келинган холос. Ёғингарчилик мавсумида лой, ёзда эса чанг бўлувчи бу кўчаларнинг обод бўлиши учун чорак аср вақт ўтди. Бир неча бор шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар самара бермади. 2011 йилдан бери Давлат дастурига киритилади деб аҳолининг қўйни пуч ёнғоққа тўлдириб келинмоқда. Асосий баҳона эса маҳалланинг ички йўллари келгуси йил дастурига киритилади деган чўпчаклардан иборат бўлиб қолмоқда. Давлат дастурига киритилиши керак бўлган муддатда эса яна нимадир сабаб бўлиб, ушбу кўча нимагадир рўйхатдан тушиб қолаверади.
Аҳоли билан суҳбатлашилганда йўлни таъмирлаш ва асфальтлаш ишларининг маълум фоизини ўзлари кўтаришлари, асфальтлаш бошланадиган бўлса бир четда қараб турмасдан ўзлари ҳам ҳиссаларини қўшишларини маълум қилдилар.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мазкур масала юзасидан фуқароларга зарур кўмакни кўрсатади деб ишонамиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!