» » ЎзМТДП вилоят Кенгаши “Сайловлар:Ғалаба стратегияси ва тактикаси ”

ЎзМТДП вилоят Кенгаши “Сайловлар:Ғалаба стратегияси ва тактикаси ”

13 сентябрь 2019 г 1 681 Комментарии: 0

Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали усулларини тадбиқ қилиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш юзасидан ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан “Сайловлар:  Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. 

Жиззах шаҳридаги “Жиззах ҳақиқати” газета таҳриряти биносининг мажлислар залида бўлиб ўтган уч кунлик семинар-тренингда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар кенгашилари ходимлари иштирок этишди.

Иштрокчилар сиёсий партиянинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, сайлов дастурини ишлаб чиқиш,  партия ва номзодлар имиджини шакллантириш йўллари ҳамда самарали усуллари хусусида сиёсатчилар ва экспертларнинг маърузаларини тингладилар.

-Қизғин ва баҳсларга бой ўтган семинар-тренинг қатнашчиларда катта тасурот қолдирди. Уч кун давомида ўтилган дарсларда янгиланган сайлов кодекси ҳамда сайловолди тайёргарлик ишларини олиб бориш йўллари хақидаги маърузаларини тингладик ва уларни мустаҳкамлаш мақсадида,  савол жавоб шаклида гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб бордик. Бу эса амалий билимларимизни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди. -дейди партиянинг Ш.Рашидов туман кенгаши етакчи мутахассиси Ҳайитова Дамира.

Юксак савия, билим ва етарлича малакали ходимлар партияни сайловларда ғалаба қозонишда асосий омилдир. Бундай семинар-тренингларни мунтазам ўтказиб бориш партияни малакали мутахассислар билан таъминлайди.

Ўқув курслари якунида фаол иштирок этган қатнашчиларга вилоят кенгаши томонидан махсус сертификатлар билан тақдирланишди.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши Матбуот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!