» » Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Жиззах вилояти вакиллари иштироки қандай кечмоқда

Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Жиззах вилояти вакиллари иштироки қандай кечмоқда

13 сентябрь 2019 г 2 611 Комментарии: 0

Кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирлари бошланди.

Анжуманда 100 дан ортиқ давлатдан фахрий меҳмонлар, моҳир ҳунармандлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Жиззах вилояти ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Жиззах  вилоятидан “Халқаро ҳунармандчилик” фестивалида 50 нафари фольклор жамоалари, 30 нафар Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси хонанда ва раққосалари, 5 нафари ошпаз, 60 нафари ҳунармандлар ҳамда 5 нафари ташкилий гуруҳ аъзолари қатнашмоқда.

“Халқаро ҳунармандчилик” фестивалида иштирок этадиган Зомин туман маданият маркази қошидаги “Сайқал” фольклор этнографик халқ ансамбли, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлимимасининг эстрада хонандалари, созандалари, раққосаларидан иборат ижодий гуруҳ томонидан вилоятнинг ўзига ҳос урф-одатлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган концерт дастурлари намойиш этмоқда.

Вилоят бўйича 314 нафар хунармандлар ичидан 60 нафарини ҳунармандчилик фаолиятининг 34 йўналишидан 24 та йўналиш бўйича хунармандлар Қўқон фестивалида  қатнашмоқдалар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!