» » “Кўрпасой”да ўтган вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

“Кўрпасой”да ўтган вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

13 сентябрь 2019 г 2 590 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг, навбатдаги сайёр қабули вилоят марказидан 60 км узоқликда жойлашган Шароф Рашидов туманининг “Кўрпасой” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоятдаги сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассасалар бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишни бошқарган Халқ қабулхонаси мудири Байрам Узоқов қатнашчилар эътиборини сайёр қабуллар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Қабул давомида 78 та фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 22 таси жойида ҳал этилган бўлса, 7 та фуқарога хуқуқий тушунчалар берилди. 49 та фуқаронинг 56 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.

“Поймарт” маҳалласида яшовчи Ойгул Турдиева ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан бири. 3 йилдирки ўзи яшаб келаётган уйнинг том қисми йўқ. Уни ёпиш учун эса моддий таъминот етишмайди. Бундан ташқари уйнинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ эмас. Ҳар тарафлама ўрганишлар натижасида О. Турдиевага уйининг том қисмини ёпиш учун вилоят ҳокими томонидан шиферлар ажратиладиган бўлди. Кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эса марказ ходимларига юклатилди. Оилавий шароити ўрганилган Ойгул Турдиевага марказ ходимлари томонидан беғараз озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.
Фуқароларнинг мурожаати асосан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.
Шунингдек, шу куни маҳалла ҳудудидаги 45-мактабга президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуси бўйича туман ҳокими Зойир Мирзаев ўқувчиларга 300 дона бадий адабиётлар, 10 турдаги спорт инвертарлари ҳамда 3 турдаги 10 дона чолғу асбоблари берди. Мазкур мактаб 2006 йилда қурилган бўлиб, жорий йилда қайта таъмирланди.

Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтмоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!