» » Шароф Рашидов туманида онкологик касалликка чалинган бола яхшилар кўмагида шифо топмоқда

Шароф Рашидов туманида онкологик касалликка чалинган бола яхшилар кўмагида шифо топмоқда

16 сентябрь 2019 г 1 449 Комментарии: 0

Биз азалдан мурувватли ҳалқмиз.

Ш.Рашидов туманида яшовчи Заидбоев Исмоилжон онкологик касалликка чалинганда оила аъзолари тушкунликка тушиб қолишди.

Бир неча бор шифохонларда даволанган Исмоилжоннинг дарди аримади. У айни кунларда ҳам шу ташхис билан даволанмоқда. Яқинда яхшиларнинг ва туман ҳокими Зойир Мирзаевнинг саъй-ҳаракати билан Исмоилжон Заидбоевнинг олинган ташхисларини текшириш учун Ҳиндистон давлатига юборилди. Ҳиндистондаги онколик марказлар томонидан жўнатилган натижалари қоникарли чиқди.

Исмоилжон митти юраги билан касалликни енгишга ҳаракат қилаяпти айни кунларда унинг соғлиги яхши. Юборилган натижаларга кўра даволанётган Исмоилжоннинг оиласи болакайга ёрдам бераётган барча мутасаддилардан миннатдор.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!