» » Фориш туманида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

Фориш туманида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

16 сентябрь 2019 г 1 871 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев вилоятимизга, жумладан туманимизга ташрифи давомида туман худудидаги Учқулоч полиметалл руда конлари захираларидан самарали фойдаланиш, тўғридан-тўғри хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда кон-металлургия саноатини ривожлантириш, кон бойитиш мажмуаларини қуриш кераклиги ҳақида топшириқлар берган эдилар.

Яқинда вилоят маркази Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи халқаро инвестицион форумда қарийб 30 давлатдан 250 га яқин бизнес вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро инвестицион форум якунлари бўйича ҳорижий компаниялар, чет эллик сармоядорлар Жиззах вилоятида 1,112 млрд долларлик инвестицион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашди.

Бу битимлар ичида Фориш тумани учун алоҳида эътиборга моликлиги Германиянинг «HPO Service GMbH», АҚШнинг «Intertech Process Technology», Канаданинг «SERPO Mineral Systems Corporation» ва Даниянинг «Alliance Capital K/S» компанияларининг халқаро консорциуми Жиззах вилоятининг Учқулоч полиметалл руда конлари захиралари негизида лойиҳавий қиймати лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 460-580 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ҳудудда камида 2000 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган кон-бойитиш мажмуасини қуришни режалаштирмоқда. Шунингдек «Uch-qulach Рolimetal» кон бойитиш корхонаси ташкил этилади.

2019 йил 10 июлда ушбу лойиҳа бўйича консорциумнинг инвестицион таклифининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шу тариқа қайта тақсимлаш нархининг камайтириш имконини берадиган, бугунги кунда фойдаланилмаётган баланссиз ва оксидланган рудаларни тўплаб эритмага ўтказиш, улардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўлиб, Марказий ҳамдўстлик давлатларида биринчи бўлиб катодли қўрғошин, катодли рух, катодли темир оксидларини ишлаб чиқариш мақсадида сульфидли концетратларни қайта ишлашнинг гидрометаллургик экологик тоза усулларида амалга ошириш, кон жинслари таркибини тўлиқ қайта ишлаш натижасида қўшимча маҳсулот турлари, соф металлардан ташқари қишлоқ хўжалиги учун  мураккаб ўғитлар, пигментлар олиш кўзда тутилган.

Ишлаб чиқариш маҳсулотларининг бир қисми Жиззах аккумулятор заводига йўналтирилади. 2020 йилнинг иккинчи ярмида қурилиши бошланиши режалаштирилаётган кон-бойитиш мажмуаси йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, 5 йил мобайнида қуриб битказилади. Маълумки туман ҳудудидаги «Олмалиқ КМК» АЖ таркибидаги Учқулоч кони ўтган асрнинг 80-йилларида иш бошлаган бўлиб, ўз вақтида 1000 дан зиёд кишини иш билан таъминлаган ушбу корхона сўнгги 20 йилдан кўпроқ даврда иш ўринлари қисқартирилиб, фаолияти тўхтаб қолганди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Фориш туманига кўрсатаётган алоҳида эътиборлари, берган топшириқлари туфайли 2-халқаро инвестицион форумдаги ушбу хушхабар ажойиб янгилик бўлди.

Қурилиши режаланаётган ушбу кон бойитиш комплексида туманнинг табиий ерости қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 йил 15 июндаги 501-сонли қарори билан Фориш туманида 2019 – 2021 йилларда инвестиция лойиҳаси доирасида қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида таъсисчилар «Phoenix Consulting GmbH» (ГФР) ва «Medianet in H.M.Hermsen» (ГФР) бўлган «UTD-Holding» МЧЖ томонидан МЧЖ шаклидаги «UTD Cement» корхонаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 1500 янги иш ўрни яратилади.

Олимжон ЭРГАШЕВ,

халқ  депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!