» » Пахтакор тумани ҳокимлиги интернетда кўп қаватлик уйлар бўйича чиққан видеога муносабат билдирди (видео)

Пахтакор тумани ҳокимлиги интернетда кўп қаватлик уйлар бўйича чиққан видеога муносабат билдирди (видео)

18 сентябрь 2019 г 2 960 Комментарии: 0

Хабарингиз бор бугун юртимизнинг турли гўшаларида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Пахтакор тумани ҳам бундан мустасно эмас. Туманда “ Обод қишлоқ” дастури  ва “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш  қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Яқиндагина  ижтимиоий тармоқларда тарқалган Пахтакор тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ночор  аҳвол ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик бугун турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш аслида ҳам шундайми? Мазкур холат бўйича суриштирув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-5609-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, туман марказида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, жумладан “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасига киритилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда 31 январь куни вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш баёни ижросини юзасидан туман марказидаги барча 185 та икки қаватли, кўп хонадонли уйларни, жумладан,  “Самарқанд” маҳалласи ҳудудидаги 35 та уйнинг ҳам умумий фойдаланишдаги жойлари мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

Тасдиқланган манзилли дастурга асосан “Самарқанд” маҳалласи ҳудудидаги “Турдим ота қурилиш” ширкатига қарашли 35 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун, 6 млрд. 750 млн. сўм, ажратилиши режалаштирилган.

Лекин ҳозирда Халқ банки томонидан 650 млн.сўм кредит маблағи ажратилган (режага нисбатан 9.63%). Ҳақиқатда туман “Таъмирлаштиклашхизмати” ДУК томонидан ҳозирги кунга қадар 669,0 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Бундан ташқари 9 та уй-жойларда том қисмини ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 8 та уйнинг (6 080 м2) том қисми, 6 та уйнинг фасад қисми, 12 та кириш йўлаклари, 3 та темир эшиклар 11 та фрамуга ойналар ва 15 та электрошитлар таъмирланди. Шуни таъкидлаш жоизки Халқ банки томонидан режага нисбатан 1 млрд 958 млн.сўм кредит маблағлари ажратилмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа ҳақиқатга қанчалик яқин эди. Пахтакор тумани ҳокимлиги томонидан маълум қилинишича “Самарқанд” маҳалласи “Улуғбек” кўчаси 34-уй 9-хонадонда яшовчи фуқаро Соттиева Нилуфар (муқаддам 2 маротаба судланган, ҳеч қаерда ишламайди) ва номаълум блогер Комил исмли шахс билан тил бириктириб ёлғон маълумот тўплаб, аҳолини чалғитиш мақсадида ҳуддудаги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, тугалланмаган кўп қаватли уйларни тасвирга олиб “Youtube” каналининг видео тармоғига чиқарган. Блогер томонидан ҳеч қаерга мурожаат этилмаган. Бу ўз навбатида биртомонлама ёндашув бўлиб, суриштирув ўтказилмаган ва масала тўлиқ ўрганиб чиқилмаган.

Ёлғонинг умри қисқа, бугун шунча ободончилик ва бунёдкорлик ишлари давом этаётган пайтда бу каби асоссиз тарқатилаётган миш-мишлар кимга ва нимага керак.

   

Шунингдек, “Дилором” маҳалласи ҳудудидаги чиқиндиларни тўпланиб  қолиши ҳамда ичимлик суви муаммоси аҳолининг норозилигига сабаб бўлган видео ҳам тарқалди.

“Дилором” маҳалласи ҳудудидаги “Обод уйлар” ширкатига қарашли 56 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 9 млрд. 415 млн.сўм имтиёзли банк кредити ажратилиши режалаштирилган ҳозирда Агро банк томонидан 1 млрд. 150.млн.сўм ажратилган (режага нисбатан 12.21%). Ушбу маблағлар хисобидан 27 та уйнинг (19 760 м2) том қисми, 2 та уйнинг фасад қисми, 3 та кириш йўлаклари таъмирланди, 5 та уйда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Масалани туб моҳиятига тўхталадиган бўлсак “Дилором” маҳалласида жойлашган 56 та кўп қаватли уй-жойда фуқаролар томонидан 1000 дан ортиқ ўзбошимчалик билан қўшимча иморатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 465-сонли қарорига асосан бўзилган.

Бунинг натижасида маҳалла ҳудудида ноқонуний бўзилишлар оқибатида катта миқдордаги чиқиндилар тўпланиб қолган.

3-сектор рахбари туман ИИБ бошлиғи ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 10 ва 11 сентябр кунлари ноқонуний қурилишлардан чиққан 250 тоннадан ортиқ қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилди ва ишлар давом этмоқда.

Ичимлик суви масаласида, Жиззах Сангзор сув узатиш иншоатидаги Пахтакор тумани аҳолисини сув таъминловчи мавжуд 4 та насос яроқсиз ҳолда эканлиги сабабли 9 сентябрь куни 3 та янги ЭЦВ-12 янги сув насослари ўрнатилди. Ҳозирги кунда Дилором маҳалласига етарли даража сув етказиб берилмоқда.

Пахтакор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!