» » Жиззахда орган соҳаси вакиллари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақаси  ўтказилди

Жиззахда орган соҳаси вакиллари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақаси  ўтказилди

20 сентябрь 2019 г 1 717 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Юртбошимизнинг илгари сурган беш ташаббуси асосида Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, чегара қўшинлари, божхона қўмитаси ва Афғон уруши фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат бўйича мусобақаси  ташкил этилди.

— Ушбу мусобақа шахматни янада оммалаштириш, ҳаваскорларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш, улар ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат, — деди вилоят шахмат федерацияси раиси Абдурашид Алиқулов. — Мусобақа натижаларига кўра энг яхши натижа кўрсатиб, Пардабой Жабборов биринчи ўринга муносиб топилди. Иккинчи ўринни Умид Султонов, учинчи ўринни Худоёр Қўрғонбоев ва Эркин Соибназаровлар қўлга киритди.

— Шахмат тахтасининг ҳар бир катагида сирли олам яширинган, — дейди Пардабой Жабборов. — У кишини мушоҳадага, жўшқин ҳислар гирдобига, кураш майдонига етаклайди.

Л.ЖЎРАҚУЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!