» » Жиззахдаги олий ўқув юртида ёшлар билан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик бўйича учрашув ўтказилди

Жиззахдаги олий ўқув юртида ёшлар билан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик бўйича учрашув ўтказилди

25 сентябрь 2019 г 2 359 Комментарии: 0

Жиззах давлат педагогика институтида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Давлат хафсизлиги вилоят бошқармаси, Ички ишлар идоралари вакиллари, республика Мусулмонлар идораси вилоят бўлими ходимлари, Миллий маданий марказлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчилари ва талабалар қатнашди.

Бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Бу, айни пайтда Ўзбекистоннинг барча соҳадаги ислоҳотларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши айнан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакат Президенти ва ҳукуматининг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний вазифаларга қаратаётгани юксак эътиборининг намунаси ҳамдир.

Тадбир аввалида иштирокчиларга юртимиз киноижодкорлари томонидан реал воқеаларга асосланган “Меҳр операцияси” ҳужжатли филмининг намойиши томошобинларда залолат ва қабоҳатга нафрат, ёлғон ваъдаларга учиб, билиб-билмай бошқа дунёни орзу қилиб “уруш ўчоғи”дан минг азоблар билан ўз юртига қайтариб олиб келинган инсонлар тақдирига ачиниш ҳиссини уйғотди. Бир сўз билан айтганда “адашганлар” тақдири ёшларимизга  сабоқ бўлиши таъкидланди.

Тадбирда бугун юртимизда  турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

-Бугунги кунда бағрикенглик инсоният томонидан эришилган энг катта ютуқлардан биридир. Бундан кейинги тараққиёт учун ҳам у муҳим омиллардан бўлиб қолаверади. Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари ўртасида мустаҳкам дўстлик, бағрикенглик муҳити таъминланган, ёшларнинг бўш вақтларини самарали таъминлаш мақсадида эса   бугун 5 та мухим ташаббус бўйича  жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаёт инсонга бир марта берилади, ёш умрини турли ёт ғоялар асосида барбод қилмаслик ўз қўлимизда-дейди Жиззах вилояти ҳокимлиги котибият мудири Нурали Райимов.

Шунингдек,  учрашув давомида вилоятимида истиқомат қилаётган кўплаб миллат ва элат вакиллари, турли  миллий-маданий марказлар фаолияти, уларнинг ўз она тили, миллати тарихи, қадриятлари ва маданиятини ўрганиш борасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлар тўғрисида келажак авлод эгалари – ёшларга маълумот берилди.

                                                  Жиззах давлат педагогика

институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!