Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Вилоят Халқ таълими бошқармаси: "Мирзачўл туманидаги 13-мактаб куз-қиш мавсумига тайёр ва мактаб талабга жавоб беради!"

Вилоят Халқ таълими бошқармаси: "Мирзачўл туманидаги 13-мактаб куз-қиш мавсумига тайёр ва мактаб талабга жавоб беради!"

26 сентябрь 2019 йил
1 006
0

Ижтимоий тармоқ ва баъзи бир сайтларда Мирзачўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда мактабнинг ҳолати талаб даражада эмас даган хабарлар тарқалди.

Мазкур тарқалган хабарлар юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолатни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиб, 13-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолатларни ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди.

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумий ўрта таълим мактаби 2019 йилда жорий таъмирлаш бўйича “Обод қишлоқ” Дастурига киритилган бўлиб, таълим муассасасида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 307 млн сўм миқдоридаги маблағ ажратилганди.

Жорий йилнинг май ойидан Мирзачўл туманидаги “Аланга мадад” қурилиш фирмаси томонидан мактабда таъмирлаш ишлари бошланган. 

Шу кунга қадар, қурилиш фирмасининг ҳисобига, молиялаштирилган маблағнинг 30% тушганлигига қарамасдан, қурилиш фирмаси томонидан мактабнинг том қисми тўлиқ алмаштирилган, мактабнинг ички қисмидаги иситиш тизими тўлиқ янгиланган, мактабда бугунги кунда кўмирхона қуриш ҳамда қозонхона алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мактабдаги мавжуд синф хоналари тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилган, ўқувчилар машғулот ўтишлари учун синф хоналарида етарли шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда мактабда тўлиқ ўқув машғулотлари олиб борилмоқда

Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилган. Мактабга куз-қиш мавсуми учун етказиб берилган 13 тонна кўмир ва 10 тонна тошкўмирни сақлашга қўйилган талаблар асосида сақланмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар