» » Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

09 сентябрь 2019 г 1 344 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасини фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қарори ҳамда,  2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон фармонидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этишга, тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  жадал  ривожланишини  таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини биргина Жиззах вилояти миқёсидаги савдо фалияти билан шуғулланаётган кичик бизнес субъектлари фаолияти ривожланиши даражаси билан баҳолаш мумкин .

Жорий йилнинг 1-сентябр холатига 3430 та кичик бизнес субъектлари ички савдо сохасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 2288 таси чакана савдо ва 1142 таси улгуржи савдо фаолияти билан иш олиб бормоқда, бундан ташқари 991 та кичик бизнес субъектлари умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

Юқоридагиларнинг натижасида, кичик бизнес субъектлари томонидан 2019-йил январ-август ойлари давомида 3 245 061 млн. сўм чакана савдо айланмаси, 896 727 млн. сўм улгуржи товар айланмаси, шунингдек 74 688,8 млн. сўм умумий овқатланиш корхоналари товар айланмаси хажми бажарилди.

Вилоятимизда 2019-йил январ-август ойлари давомида кичик бизнес субъектлари томонидан  325 509,6 минг. АҚШ долларида ташқи савдо айланмаси амалга оширилди  шундан 59 515,5 минг. АҚШ доллари хажмида экспорт қилинган махсулотлар 265 994,1 минг.АҚШ доллари хажмида импорт товар айланмаси амалга оширилган.

Жиззах вилоят статистика бошқармаси

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо

 статистикаси бўлими бошлиғи    

Жаҳонгир Йўлдошев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!