» » Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

10 сентябрь 2019 г 1 346 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2019 йилнинг 1-сентябрь ҳолатига 1977 та корхоналар ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,0 фоизга ўсган, иқтисодий фаолият турлари бўйича жамига нисбатан 75,5 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 4,9 % савдо, 4,2 % саноат, 1,9 % қурилиш,
2,8 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 0,6 % ташиш ва сақлаш,0,4 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,3 % ахборот ва алоқа ҳамда 9,5 %  бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мирзачўл тумани статистика
бўлими бошлиғи
Ў.Хурсанов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!