» » Жиззахда ташкил этилган оилавий меҳмон уйларини реклама қилиш ишлари олиб борилмоқда

Жиззахда ташкил этилган оилавий меҳмон уйларини реклама қилиш ишлари олиб борилмоқда

27 сентябрь 2019 г 2 219 Комментарии: 0

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалаларига энг юқори даражада эътибор қаратилмоқда.

Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаларининг ўрганилиши шундан далолат беради. Бугунги кунда хорижий тажриба сифатида Туркия давлатидан кўплаб намуналар олиш мумкин. Шунга кўра Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи сайёҳлик компанияси билан хамкорликда вилоятда ташкил этилган оилавий меҳмон уйларини реклама қилиш учун фотосуратга олиш ишларини амалга оширишди.

Бахмал, Зомин хамда Фориш туманларидаги ташкил этилган оилавий меҳмон уйлари билан биргаликда ушбу ҳудудларнинг гўзал табиати, миллий таомлари, қишлоқ хаёти, зилол сувлар оқиб чиқаётган булоқлари ва барча гўзалликлари хам фотосуратларга олинди. Ушбу фотосуратлар жамланмаси жорий йилнинг октябрm ойининг охирларида махсус меҳмон уйларини тарғибот қилувчи сайтга жойлаштирилиши ва кўплаб хорижий ва маҳаллий журналларда чоп этилиши кўзда тутилган.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Абдимуродов Шохрух

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!