Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда хирмон юксалмоқда

Жиззахда хирмон юксалмоқда

21 июнь 2018 йил
395
0

Пиллачиликни ривожлантириш борасида туманимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, пилла етиштиришни кўпайтириш, сифатини яхшилаш,қурт боқиш технологияларини такомиллаштириш, янги тутзорлар барпо этиш каби масалалар ўз вақтида ечим топмаяпти. Мазкур тармоқда кластер усулининг жорий этилиши маҳсулот сифатини яхшилаб, унинг кўпайишида асосий омил бўлиб хизмат қиляпти.

- Жорий йилда ўз олдимизга 35 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини етиштиришни мақсадқилиб қўйганмиз, - дейди «Фориш агропилла» масъулияти чекланган жамияти раиси Асад Эргашев. Соҳага илғор агротехник усуллар, замонавий технологиялар жорий этилиб, озуқа базаси мустаҳкамланаётганиҳосилдорлик ошишига хизмат қилмоқа. Ипак қуртини боқишдан олдин касаначиларга ҳар қутисига 210 минг сўмдан бўнак пуллари тарқатилди. Пиллани қабулқилиб олиш вақтида эса 200 минг сўмдан яна пул тарқатиляпти. Режадан ошиқчаҳар бир килограмм пилла касаначилар ва фермер хўжаликларидан 20 минг сўмдан сотиб олиняпти. Бир сўз билан айтганда туманимизда пиллачиликни ривожлантириш, пилла етиштиришга замонавий технологияларни жорий қилиш ютуқлар омили ҳисобланади.

Айни кунда касаначи пиллачилар ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилганҳосил пешма-пеш хирмонга топширляпти. Мустақиллик агрохизмат уюшмасиҳудудидаги «Чимирбой трест» ҳамда «Фарҳодғалла» фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб етиштирилган ғалла ҳосилини хирмонга топширдилар. «Чимирбой трест» фермер хўжалиги 16 грамм ипак қуртидан 54 килограмм, «Фарҳод ғалла» фермер хўжалиги эса 17 грамм ипак қуртидан 56 килограмм юқори сифатли «кумуш тола»ни эл хирмонига етказиб бердилар.

Юқори Учма қишлоғида яшовчи Ортиқбой Меҳирбеков оиласи қарийбқирқ йилдан буён пиллачилик билан шуғулланади. Бу оила аъзолари жорий йилда ҳам 16 грамм ипак қурти олиб, агротехник талаблар асосида парваришлашди. Қилинган самарали меҳнат бугун ўз натижасини бериб турибди. Улар хирмонга 59 килограмм сифатли пилла топширдилар. Бундан ташқари «Қўлба» маҳалласидан Муборак Тўраева 25 грамм ипак қуртидан 80 килограмм, «Учма» маҳалласидан Бахтиёр Жумашев 20 грамм ипак қуртидан 64 килограмм ҳосил етиштирдилар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар