» » “Фарзандингиз мустақил ҳаётга тайёрми?”... Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

“Фарзандингиз мустақил ҳаётга тайёрми?”... Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

27 сентябрь 2019 г 1 691 Комментарии: 0

Ўзбек ҳалқи қадимдан оилани муқаддас ҳисоблаган.

Ҳар бир ёш муқаддас саналган оила қўрғонини қуриш учун етарли тасаввурга эгами? Рўзғор, оила юки, фарзанд тарбиясиҳақида нималарни билади? Ҳали ўзи ёш бўлган қиз синовларда тобланмасдан туриб дунёга келтирган фарзандини қандай камолга етказиши мумкин? ФҲДЁ бўлимларига эндигина 17-18 ёшга тўлган йигит қизларнинг никоҳга кириш учун мурожаат этишлари, аксарият ҳолларда эса уларнинг никоҳ тўйлари бўлаётганлгини қандай тушуниш мумкин? Жиззах давлат педагогика институти, вилоят хотин қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренинг ана шу саволлар муҳокамасига бағишланди.

Ёшларнинг турмуш қуриши олдидан ота-онанинг розилиги олиниши шарт албатта. Айрим йигит- қизларимиз оилавий ҳаётнинг мураккаб томонларини яхши хис қилмайдилар. Уларни чиройли сўзлар, ташқи гўзаллик, зеби-зийнат,  обрў ва  мансаб, машина ва  моддий томонлама қизиқтиради. Энг ачинарлиси улар “тўкин ҳаёт”ни шунда деб ўйлашади. Бундай юзаки тасаввурлар асосида қурилган турмуш  эса ҳеч қачон мустаҳкам бўлмайди. Дастлабки қийинчиликларига дуч келган ёшлар дарров ажралиш йўлларини излаб қоладилар. Уларнинг тўғри ҳаёт йўлини танлаб олишида маҳалла-кўй, ошна-оғайнилар, қўни-қўшнилар, жамоа ва таълим муассасининг ҳам ўрни бор. Семинар–трненингда сўзга чиққанлар ўз фикр мулоҳазларини турли мисоллар билан келтириб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда бугун аксарият ёшларимиз оила-никоҳ масалаларига енгил назар билан қараётганлиги оқибатида нохуш ҳолатлар юзага келаётганлиги, тўсатдан пайдо бўлган юзаки “севги” билан оилавий турмуш қуриб бўлмаслигини. Оила ва никоҳ  катта маъсулият эканлиги  таъкидланди.

Дунёнинг  етакчи руҳшунос ва шифокорлари қиз боланинг барвақт турмуш қуриши руҳий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этадилар. Бир муҳитдан иккинчи муҳитга тушиб қолган қиз атрофдагилардан етарли ғамхўрлик кўрмаса, унинг асаб тизими ишдан чиқиши, оқибатида баъзи аъзолар функцияси бузилишини, организм иммунитети пасайиб, турли юқумли касалликларга чалинувчанлик ортиши эҳтимоли яқин бўларкан. ”Оила” илмий-амалий маркази ходимлари томонидан келтириб ўтилган ҳаётий реал воқелар, факт ва мисоллар юқоридаги фикрларимизга яққол далил бўла олади.

Оила мустаҳкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. Унинг мустаҳкамлиги оиладаги тинч-хотиржамлик, бир-бирига бўлган самимий муносабат, оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Навниҳол, келажагимиз мевалари бўлмиш йигит-қизларимизни ҳаётга тайёрлаш, уларда оила муқаддаслиги ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир сўнгида  институт бадиий жамоасининг шу мавзудаги саҳнавий кўринишлари намойиш этилди

                                           Жиззах давлат педагогика

институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!