» » Зарбдор туман ҳокими тадбиркорлар муаммоларини ҳал этмоқда

Зарбдор туман ҳокими тадбиркорлар муаммоларини ҳал этмоқда

28 сентябрь 2019 г 2 014 Комментарии: 0

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, фуқароларнинг ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари, оилавий тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

“Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастурлари доирасида истиқболли лойиҳалар имтиёзли кредитлар билан таъминланмоқда.

Натижада ишбилармонларимиз нафақат ўз оиласи фаровонлигини таъминламоқдалар, балки юртимиз иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшиб, қўшимча иш ўринлари яратмоқдалар.

Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган. 

Ўтган 5 кунда давомида туман ҳокими Ойбек Ашурматов ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида  турли хил муаммолар ёки таклиф - мулоҳазалар билан туман ҳокимлигига мурожаат қилган 87 нафар тадбиркор қабул қилиниб, бевосита мулоқот ўтказилди. Тадбиркорлар мурожаатларида кўтарилган муаммоларнинг кўпчилигига шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Мисол учун, “Нурафшон” Қишлоқ фуқаролар йиғини, Беруний кўчасида истиқомат қилувчи Жамшид Карабековнинг лимонария учун 1 гектар ер ажратиш, “Тараққиёт” МФЙда яшовчи Жавоҳир Неъматовнинг зотдор йилқи ва чорва молларини боқиш учун ер ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари шу жойнинг ўзидаёқ ижобий ҳал қилинди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Суннатилло  Ахмедовнинг 300 кишига мўлжалланган тўй ва тадбирлар ўтказишга мўлжалланган мажмуа қуриш тўғрисидаги лойиҳаси ҳам амалга ошадиган бўлди. “Адиробод” МФЙда яшовчи Сардор Ўнғоров “Шарқ Юлдузи” ва “Адиробод” МФЙларнинг туташган чорраҳасидан Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш (мойка) камера ямаш (вулканизация) шахобчаси қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал бўлди.

4 нафар тадбиркор томонидан 11,5  гектар гидропоника (иссиқхона) учун таббий газ сўраб қилган мурожаатларини ижобий ҳал қилиш учун мутасадди ташкилот вакилларига мазкур масалани жойларга чиқиб батафсил ўрганиш ва ижобий ечимини топиш вазифаси юклатилди. 

Умуман, очиқ мулоқот давомида ҳокимликка мурожаат қилган барча тадбиркорларнинг дардига қулоқ тутилди. Уларнинг мурожаатлари қунт билан ўрганилиб, муаммоларни ҳал қилиш мутасадди ташкилотларга юкланди, зарур ўринларда уларга ҳуқуқий масалаҳатлар берилди. Бундай очиқ мулоқотларни доимий равишда ўтказиш, юклатилган вазифаларни қатъий назоратга олиш масалалари келишиб олинди.

Зарбдор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!