» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 46 сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокими қарори чиқди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 46 сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокими қарори чиқди

28 сентябрь 2019 г 1 947 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламентининг II боб 12-моддасига асосан

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси 2019 йил 30 сентябрь куни соат 10-00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида;

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида;

Бошқа масалалар.

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли котибиятлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

 Вилоят  ҳокими                            Э.Салиев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!