Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 46 сессиясининг кун тартибида сайлов бўлди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 46 сессиясининг кун тартибида сайлов бўлди

30 сентябрь 2019 йил
569
0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибидан 2 та масала ўрин олди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Эргаш Салиев

Дастлаб, кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Эркин Ходжақулов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сон қарори тўғрисида маълумот бериб ўтди.

 Эркин Ходжақулов

Шундан сўнг, Доимий комиссия раиси Баҳром Мамажонов “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясини тузиш” ҳамда “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони тўғрисида”ги масалалар юзасида сўз юритди.

 Баҳром Мамажонов 

Сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси аъзолари 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар