» » Жиззахда ўқитувчи ва мураббийлар байрами Ўрда боғидаги янги амфитеатрда нишонланди

Жиззахда ўқитувчи ва мураббийлар байрами Ўрда боғидаги янги амфитеатрда нишонланди

03 октябрь 2019 г 2 115 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган ушбу байрамга вилоятимизда ҳурматга сазовор, жамоат ишларида фаол, кўплаб шогирдлар эъзозидаги икки мингдан зиёд устоз ва мураббийлар таклиф этилди.

Ўрда экологик боғида ташкиллаштирилган  бир пиёла чой устида бўлиб ўтган тадбирда устоз ва мураббийлар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Асосий тантана “Ўрда”боғининг эндигина қурилиб фойдаланишга топширилган амфитеатрида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳоким Эргаш Солиев шарафли касб эгалари бўлмиш устоз ва мураббийларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттириб, кўкрак нишони билан тақдирланган ўқитувчиларни тақдирлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки Жиззах шаҳрида 2020 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклга эга бўлган, иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Президент мактаби” барпо этилиши режалаштирилган.

Байрамни тўлиқ тафсилоти қуйидаги видеода акс этган. 

                                         Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!