» » Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида

Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида

04 октябрь 2019 г 7 540 Комментарии: 0

Пахтакор тумани мактабгача таълим бўлими ҳамда Пахтакор педагогика коллежи билан ҳамкорликда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан кўргазмали тақдимот, семинар-тренинг ташкил этилди.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда Пахтакор туман хокилиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда,  мактабгача таълим вазирлигидан вакиллар, ота-оналар, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Мурғак қалбларни кичиклигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган турли тадбир ва семинарлар келажакда ўз самарасини беради. Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган семинар-тренинг негизида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар борлиги шубҳасиз.

Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!