Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах “Мақом” ансамбли Президент совғаси билан тақдирланди

Жиззах “Мақом” ансамбли Президент совғаси билан тақдирланди

22 июнь 2018 йил
819
0

Ўзбекистон Республикаси мақом маркази раҳбари, мақомшунос олим Соибжон Бегматов Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Жиззах вилояти маданият бошқармасиқошида ташкил этилган "Мақом” ансамбли фаолияти билан танишди.

С.Бегматов "Мақом” ансамбли фаолияти билан танишар экан, жамоанинг келажакда амалга ошириши зарур бўлган бир қатор вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди. Жумладан:

Жамоа ижросидаги "Сараҳбори бузрук” ва унинг тароналари ижросини тинглаб, ансамбл тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

Шундан сўнг, С.Бегматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг республика ва вилоятларда мақом жамоаларини ташкил этиш ва керакли шарт-шароитларни яратиб бериш, уларга телевидения, радио эфирларида ўз чиқишлари учун имтиёзлар борлиги хақида гапириб ўтди.

Шу билан бирга ансамблнинг маҳоратли ижроларини томоша қилиб, мухтарам Президентимиз совғаси бўлган ўзбек миллий чолғулари тўпламини тантанали равишда топшириб, уларнинг келажакдаги ижодларига мувоффақиятлар тилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар