» » Ёшлар “Миллий тикланиш” партиясини танламоқдами?

Ёшлар “Миллий тикланиш” партиясини танламоқдами?

07 октябрь 2019 г 2 496 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида “Мен “Миллий тикланиш”ни танладим” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси  Жиззах вилояти Кенгаши ходимлари, Партия фаоллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, Жиззах давлат педагогика институти ва Жиззах политехника институти талабалари, Махалла маркази масъул ходимлари, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган спортчилар, уюшмаган ёшлар, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ёшларга Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бу жараёнга давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, сиёсий партиялар билан бирга, жамиятнинг барча демократик институтларини кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш"демократик партияси томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари, бу жараёнда ёшларнинг алоҳида ўрни, партия илгари сураётган ғояларнинг мазмун моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Ҳозирги пайтда ёшлар ўртасида уларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларни ечимида партияларнинг ўрнида ҳақида атрофлича муҳокамалар қилинди. Яъни ёшларни бандлик, миграция, одам савдоси ва турли экстримистик оқимларга кириб кетишини олдини олишдаги партия позицияси қандай деган саволларга жавоб олинди.

2019 йилнинг 22 декабрида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси илгари сураётган ғояларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғояларига ҳайрихох ёшлар партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!