Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах давлат педагогика институти талабаси ҳалқаро турнирда  ғолибликни қўлга киритди

Жиззах давлат педагогика институти талабаси ҳалқаро турнирда  ғолибликни қўлга киритди

08 октябрь 2019 йил
170
0

Хабарингиз бор, 5-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада дунёнинг элликка яқин давлатидан икки юз нафардан зиёд полвонлар иштирок этди. Халқаро турнир якунига етгач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

Мусобақада ўз вазн тоифаларида  ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар 3000, 2000 ва 1000 АҚШ доллари билан мукофотланишди. Мутлоқ вазнда биринчи ўринни эгаллаган полвон 10000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 5000 минг АҚШ доллари, учинчи ўринни банд этган курашчи 3500 АҚШ долларига эга бўлишди.

Ушбу анъанавий халқаро турнирнида Жиззах вилоятидан ҳам курашчилар иштирок этишди. Улар қаторида Жиззах давлат педагогика институти “Жисмоний маданият“ факультети 1 курс талабаси Сидкулов Санжар  ҳам иштирок этиб  55 кг вазнда 1 ўринни эгаллади.

Олийгоҳ талабаси Санжар Сидқуловни муносиб соврин билан чин юракдан қутлаймиз ва келажак ишларида омад тилаймиз. Жиззах давлат педагогика институти раҳбарияти ва талаба ёшлар Санжар Сидқулов билан фахрланади.

                                Жиззах давлат педагогика институти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар