» » Алишер Қодиров: “Евроосиё иқтисодий иттифоқи – яширин сиёсий мақсадларни кўзда тутган ташкилот”

Алишер Қодиров: “Евроосиё иқтисодий иттифоқи – яширин сиёсий мақсадларни кўзда тутган ташкилот”

12 октябрь 2019 г 1 927 Комментарии: 0

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Кун.уз нашрига берган интервьюсида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида фикр билдирар экан, мазкур ташкилотда иқтисодий масалалар бирламчи бўлиши кераклигини айтди.

“Ташкилот ўзининг бош ташаббускори – Россия Федерацияси ва унинг атрофидаги мамлакатларнинг (собиқ иттифоқ мамлакатлари) иқтисодий мафаатларини мувозанатлаштириш мақсадида ташкил қилинган. Лекин негадир иқтисодий таҳлилчилар ва сиёсатчилар мазкур иттифоқни иқтисодийдан кўра, кўпроқ узоқ муддатли сиёсий мақсадларни кўзлаган иттифоққа ўхшатишади”, – деди А. Қодиров.

Унинг фикрича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи – номи билан иқтисодий бўлган, аммо ортида яширин сиёсий мақсадларни ҳам кўзда тутган ташкилот.

“Буни бугун ҳеч кимдан яшириб бўлмайди. Бундай ҳолатларни тарихда ўзбек халқи кўп бора бошидан ўтказган ва етарлича хулосалар қилиб олган, деб ўйлайман”, – деди “Миллий тикланиш” партияси етакчиси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!