» » Жиззахда аҳоли билан бевосита мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар депутатларнинг доимий эътиборида

Жиззахда аҳоли билан бевосита мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар депутатларнинг доимий эътиборида

14 октябрь 2019 г 1 520 Комментарии: 0

O’zLiDeP  фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳларнинг жойларга чиқиб, одамлар билан бевосита мулоқотда бўлишлари, аниқланган муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишга ҳаракат қилишлари учрашувларида бир қатор долзарб муаммолар ечим топаётганидан яхши хабардорсиз.

Шу ўринда беихтиёр, хўш, ушбу мулоқотлар чоғида аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар, ёрдам сўраб қилинган мурожаатларни ҳал қилишда депутатларимиз қанчалик фаоллик кўрсатмоқда, деган савол туғилади.

Келинг, аниқ рақамларга мурожаат қилайлик, - дейди  Жиззах вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири  Олимжон Норжигитов.- O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Жиззах шаҳри ва 12 та туманлар ҳудудларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган маҳаллалардаги хонадонларга кирилиб, маҳаллий аҳоли билан юзма – юз учрашилиб, бевосита мулоқот ўтказилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди. Ўрганишлар давомида йўл таъмирлаш, газ таъминоти, ичимлик суви, банк кредити, бандлик ҳамда соғлиқни сақлаш каби жами 584 та муаммолар аниқланган. Уларнинг кўпчилиги ҳамкор ва мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда жойларда ўз ечимини топган.

Бошқа муаммоларни бартараф этиш юзасидан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотларга 37 та депутатлик сўровлари юборилди.

- Бироқ, биргина депутатлик сўровлари юбориш билангина иш битмайди. Ушбу сўровларнинг натижаси қандай? Мутасадди ташкилотлар депутатлик сўровларига қандай муносабатда бўлмоқда?

- Мутасадди ташкилотларга юборилган барча депутатлик сўровлари қатъий назоратга олинган. Зарур ҳолларда юқори ташкилотларга қайтадан депутатлик сўровлари юборилмоқда. Депутатлик сўровларида кўтарилган баъзи бир муаммолар эса аллақачон ечимини топди. Мисол учун, бир қатор фуқаролар мурожаатлари асосида  Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ғайрат Бекмуродов томонидан Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи И.Аширматовга  депутат сўрови юборилган.

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан ушбу муаммо ўрганиб чиқилди ва “Бобур” МФЙда истиқомат қилувчи Назира Мамарасулова  ҳамда “Халқобод” МФЙда яшовчи Турсуной Абдивохидовалар даволанишга ордер олиш учун рўйхатга олинди.

Бобур МФЙда яшовчи яна бир фуқаро Ваалмит Сандаков  ва Халқобод МФЙда истиқомат қилувчи Қумри Халиқовалар тегишли оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва дори дармонлар билан таъминланадиган бўлди.

Жойларда партиявий воситалар билан ечимини топаётган муаммолар, фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатларининг эътиборсиз қолдирилмаётгани эса O‘zLiDePнинг мавқеи ошишига ва маҳаллий кенгашларда фаолият кўрсатаётган депутатларимизнинг сайловчилар ишончини оқлашига хизмат қилмоқда.

Арслон Усмонов

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 етакчи консултанти

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!