» » Зафаробод туманида Тинчлик бобо пешқадамлардан бири бўлди

Зафаробод туманида Тинчлик бобо пешқадамлардан бири бўлди

14 октябрь 2019 г 1 863 Комментарии: 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Тинчлик Бердибеков бошчилик қилаётган “Жонибек” фермер хўжалиги аъзолари ҳам ҳар йилги анъанага содиқ қолишди. Улар нафақат Зафарободда, балки вилоятда пешқадамлар сафида давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажаришди.

- Хуш келибсиз, - дея Тинчлик бобо очиқ чеҳра билан бизга пешвоз чиқди. – “Узун” ҚФЙда истиқомат қилаётган фуқаролардан тузилган Ўрол Абдуллаев бошчилигидаги кўнгиллилар отряди хўжалигимизда йиғим-теримда фаол қатнашаяпти. Шу боис туман ҳокими отрядга гилам совға қилди. Барака топкур, пахта топшириш режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардингиз, деб мени телевизор билан мукофотлади. Бундай эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди.

-Теримчиларимиз мавсум бошидан буён 130 тоннадан зиёд пахта теришди, - дея суҳбатимизга қўшилди қишлоқ фуқаролар йиғини фаоли Холмурод Асланов. – Тинчлик бобонинг даласида 90 тоннага яқин пахта тердик. Ҳали ҳосил мўл, яна 30-40 тонна теришни мўлжаллаяпмиз.

- Жорий йилда деҳқончилигимиз баракали бўлди, - дейди Тинчлик бобо. – 52 гектар майдонга ғалла экиб, 55 центнердан ҳосил кўтардик. Эрта баҳорда 30 гектарга чигит уруғи қадагандик. Униб чиққан ғўзаларни агротехника талаблари асосида парвариш қилдик. Етти марта ишлов берилди. Бугун ана шу машақатли меҳнатнинг самарасини кўраяпмиз. Салкам 100 тонналик хирмон чошладик. Далаларимизда ҳосил мўл. Ҳосилдорликни 45 центнерга етказиш ҳаракатида меҳнат қилаяпмиз.

Ер билан тиллашиб ишлаб ишлаётган уста пахтакорнинг ўғиллари, неваралари ҳам унинг изидан боришмоқда. Тинчлик бобонинг ўғли Ботир Бердибековнинг хўжаликда иш юритувчи, невараси Дилмурод Тинчликов сувчи. Бундан ташқари хўжаликда сувчилар Мўмин Соатқулов, Рустам Очилов, тракторчи Рустам Жонибековлар жавлон уришмоқда.

-Ўғилларим ва невараларимга фермерчиликни ўргатаяпман, - дейди отахон. – Ўзим бошчилик қилаётган “Жонибек” фермер хўжалигини кенжа ўғлим Ботирга топширмоқчиман. Неварам Ортиқ бошчилик қилаётган фермер хўжалиги ҳам эрта-индин режани бажаради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!