» » «MGovAward» - Давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш танлови тарғибот карвони Жиззахда!

«MGovAward» - Давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш танлови тарғибот карвони Жиззахда!

18 октябрь 2019 г 2 226 Комментарии: 0

Жорий йилда бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN» АКТ ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба Давлат мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танловига старт берилди.

Жорий йилнинг 15 октябрь санасида Жиззах Политехника институтининг мажлислар залида Интститут талабалари, ҳамда Жиззах Давлат педагогика институти ва Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали талабалари иштирокида ушбу танловнинг тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ушбу семинарда Ахборот технологиялари борасида инновацион стартап лойиҳаларни ривожлантириш маркази (IT-Park)нинг Хиндистонлик маслаҳатчиси-Джараям Партасарти ва IT Park стартап экотизимини ривожлантириш менеджери-Нодир Алибековлар сўзга чиқиб, танловда иштирок этиш шартлари, иштирокчиларни саралаш босқичлари ва бошқа йўналишларда тингловчиларга маълумотлар беришди. Давра суҳбати очиқ ва қизғин саволларга бой тарзда кечди.

Маълумот учун!

«MGovAward» - Давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш танловида талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин.

  1. Таълим;
  2. Туризм;
  3. Соғлиқни сақлаш;
  4. Транспорт ва логистика;
  5. Бизнес ва

Танловнинг мукофот жамғармаси $100,000, шундан $50,000 биринчи ўрин соҳибига, $30,000 иккинчи ўрин учун ва $20,000 учинчи ўрин соҳибига берилади. Шунингдек, ғолиблар, Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IT-Park инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиладилар!

Қўшимча маълумотлар учун:

Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz;

Телефон: (71) 209-11-99

Телеграм канал: @itpark_uz

  Ўзбекистон Республикаси
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси М.Ғиёзов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!