» » Жиззахда ОАВда адабий тил меъёрлари бўйича семинар ўтказилди

Жиззахда ОАВда адабий тил меъёрлари бўйича семинар ўтказилди

19 октябрь 2019 г 1 656 Комментарии: 0

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Тил-дил калити" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарни Жиззах давлат педагогика институтининг филалогия фанлари бўйича фалсафа доктори Феруза Жумаева маъруза билан бошлаб берди.

Нотиқ маърузасида адабий тил софлиги, унинг меъёрлари ҳақида батафсил тўхталди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида шевага хос сўзлар, тил қоидаларининг бузилиши, нотўғри қўлланилган жумлалар тўғрисида фикр билдирди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов ҳамда вилоятимизнинг таниқли журналистлари мавзу юзасидан ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 

- Тил-халқ билан бирга шаклланади, ривожланади, - деди Жиззах вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Сайёра Буронова. - Шунинг учун ҳам ҳар бир миллатнинг тили унинг, тириклигидир. Она тили аждодларимизни бугунги ва келажак авлод билан чамбарчас боғловчи энг ишончли воситадир. Оммавий ахборот воситаларида адабий тил меъёрларига риоя қилиш, нутқимизни равон ва чиройли етказиш асосий вазифамиз ҳисобланади. Ўзаро суҳбаларда, баҳсларда тил қоидаларига амал қилиш зарур. Биз журналистлар бу борада барчага намуна бўлишимиз керак. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!